16:31 / 05.09.2017
7 998

Чилонзорда бир гуруҳ кимсалар бир йигитни дўппослашди

Чилонзорда бир гуруҳ кимсалар бир йигитни дўппослашди
Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрида ўзга кимсани қасддан калтаклаш ҳолатлари ҳақида тез-тез қулоққа чалиняпти. Афсуски, бу ҳаракатга қарши чоралар кўрилаётган бўлса-да, бу ҳолатлар камаймаяпти.

Шу йилнинг 1 сентябрь куни кечаси тахминан соат 23:00 ларда Чилонзор тумани, Чўпонона кўчасида жойлашган 11-уйнинг ёнида фуқаро Каримжон Қобилжоновни номаълум кимсалар калтаклаб, унга тан жароҳати етказишган.

Натижада Каримжон Қобилжонов Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.

Юз берган воқеа юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди, яъни безорилик, бир гуруҳ шахслар томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш айби билан жиноят иши қўзғатди.

Аниқланишича, Каримжон Қобилжоновни 1 сентябрь куни Камрон Хисматов, Анвар Ихтиёров, Даврон Абдуллаев ва Камрон Абдуқаҳҳоров калтаклаган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
(Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган)

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзорда бир гуруҳ кимсалар бир йигитни дўппослашди