
Тошкент шаҳар ИИББ 5 сентябрь куни Ҳамид Олимжон метро бекати яқинида содир бўлган воқеа юзасидан баёноти эълон қилинган эди.
Жиноятни содир этганликда гумонланган шахс, 1983 йилда туғилган Санжарбек Искандаров устидан қидирув эълон қилинди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Хабарда Spark автомобилини “тўсиб ушлаш” режаси амалга оширилгани ва ушбу автомобиль Учтепа туманида ўғирланганлиги айтиб ўтилган.
ИИББ ушбу шахс ҳақидаги маълумотларни ИИББнинг барча тузилмаларига тарқатган бўлиб, гумонланувчи ҳақида бирор бир маълумотларга эга шахслардан яқин атрофдаги ИИБга ёки “102” рақамига қўнғироқ қилишни сўраган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар