Бугун Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара ўтказув пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sof.uz хабар қилди.
Хабарда айтилишича, очилиш маросимида чегараганинг ҳар икки томонига бир неча минг киши йиғилган.
Чегара ўтказув пунктининг очилиш маросимида икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари, Ўш ва Андижон вилоятлари раҳбарлари қатнашишган. Расмий қисмдан сўнг Қирғизистон ва ўзбекистон делегациялари чегаранинг ўзбек қисмига ўтишган. Бу ерда катта байрам тадбири бўлиб ўтган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи давомида икки мамлакат президентлари ўтказув пунктини очишга келишиб олишганди.
Эслатиб ўтамиз, "Дўстлик" чегара ўтказув пункти Андижон ва Ўш вилоятлари ўртасида жойлашган бўлиб, илгари ҳар икки мамлакат фуқаролари тўй, мотам ёки бошқа маросимларга келишлари учун улардан таклиф қилувчининг телеграммаси талаб қилинарди. Расмийлар энди бундай телеграммаларга ҳожат йўқлигини билдиришган.
Эндиликда чегара ўтказув пункти соддалаштирилган режимда ишлайди — қариндошини тўйга чақириш учун телеграмма жўнатиш шарт бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар