Бекобод туманида яшовчи фуқаро ўзига тегишли «Урал» мотоциклида йўл четидаги дарахтга бориб урилган. У билан бирга бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига етказилган. Кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамасдан, у вафот этган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Суриштирувларда аниқланишича, ушбу ҳудудда яшовчи Nexia ҳайдовчиси шахсий адовати сабабли машинаси билан мотоциклнинг орқа тарафига бориб урган. Мотоциклдагиларга оғир тан жароҳати етказганини била туриб, Nexia ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган.
[media=https://youtu.be/RFa891q6TM4]
Автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг «д» банди билан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда