
Тошкент шаҳар ИИББ ва Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан 1972 йил 5 майда Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Янгисой кўчаси, 150-уйда рўйхатда турувчи Одинахон Соҳибова қидирилмоқда.
ИИБ вакилининг KUN.UZ га маълум қилишича, О.С. бугунги кунда Тошкент шаҳрининг туманларида айланиб юриб, фуқароларга ўзининг ёнида бўлган сариқ рангли, мис металл қоришмасидан ясалган аёллар тақинчоқларини кўрсатиб, уларни тилладан эканлигини маълум қилган ҳолда алдаб, турли миқдордаги пулларини қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир этиш билан шуғулланиб юрибди.
Мирзо Улуғбек тумани ИИБ шаҳар аҳолисини О.С.дан эҳтиёт ва огоҳ бўлишга чақиради ҳамда уни кўрган заҳоти зудлик билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБнинг 267-33-50; 267-33-62 ёки 102 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўрайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар