Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат портали орқали маълум қилинди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик саройида қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев кутиб олди.
Очилишдан сўнг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар делегация раҳбарларининг расмий суратга тушиш маросими бўлди.
Саммитни Президент Нурсултон Назарбоев очди. Қуръон тиловат қилинди.
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ушбу нуфузли саммити «Фан, технологиялар, инновациялар ва ислом оламини модернизация қилиш» мавзуида ўтмоқда.
2016 йил 18 октябрда Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтган, «Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл» шиори унинг асосий ғояси этиб белгиланган эди. Шу маънода, Остонадаги саммитни Тошкентда ўтган сессиянинг мантиқий давоми бўлди.
Анжуманда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Фан ва технологиялар бўйича саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этмоқда.
Саммит якунида Остона декларацияси имзоланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда