Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош қилишди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати “Qalampir.uz” таҳририятига юборилган маълумот орқали хабар бермоқда.
“Дўстлик” чегара божхона комплекси орқали қўшни давлатдан кириб келаётган хорижий фуқаро З.Тохтосинованинг божхоначилар қаршисида безовталаниши бежиз эмас экан.
Гумон остига олинган аёл белгиланган тартибда ва холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 31 дона тилла тақинчоқларни олиб киришга урингани фош бўлди.
Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу аёл узук ва сирғаларни кўйлагининг ёқаси остига яширинча тикиб қўйган.
Бундан ташқари, у бир дона қимматбаҳо занжирни кўйлагининг узун енги остидан билагига ўраб олган экан. Шу тариқа З.Тохтосинова қиймати салкам 23 млн. сўмлик, умумий оғирлиги 114,6 гр. тиллаларни ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва кимматбаҳо металдан тайёрланган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда