
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги кўпқаватли уйлар олдида “Москвич-2140” русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади Qalampir нашри.

11 сентябрь куни 17:42да содир бўлган ёнғин сабаби сифатида машинанинг двигатель қисмидаги электр ўтказгичлардаги қисқа туташув сабаб бўлган. Автомобилнинг ҳаракатлантирувчи қисми ҳамда салони талофат кўрган.

Ёнғин тез муддатларда бартараф этилган бўлиб, тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг