22:40 / 13.09.2017
5 777

Хориждаги фуқаролар билан ишлашнинг янги тизими ишлаб чиқилади

Хориждаги фуқаролар билан ишлашнинг янги тизими ишлаб чиқилади
Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни “Ватандошлар билан Ташқи ишлар вазирлигининг тўғридан-тўғри мулоқоти” натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

5 июлда видеоконференция шаклида ташкил этилган “Ватандошлар билан Ташқи ишлар вазирлигининг тўғридан-тўғри мулоқоти” аҳолининг қизиқишига сабаб бўлган эди.

ТИВнинг дипломатик ва консуллик идораларига аҳолидан ўнлаб мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда фуқаролик, ҳужжатларни йўқотганда уни тиклаш тартиби, яқинлар ва танишларни қидириш, қийин вазиятларда кўмак сўраш каби масалалар тилга олинган.

Ушбу мурожаатлар натижасида хорижга чиқиш учун рухсат берувчи стикерни расмийлаштириш жараёнига барҳам берилиб, 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга кирувчи эски нусхадаги паспортларни янги биометрик паспортларга алмаштиришга оид масалаларга ойдинлик киритилди.

Ушбу қарорга асосан Идоралараро ишчи гуруҳга қатор вазифалар юклатилди. Унга кўра гуруҳ аҳолининг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, аҳоли дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича иш олиб боради.

Идоралараро ишчи гуруҳи хориждаги консуллик идоралари фаолиятида фуқаролар билан ишлаш жараёнига замонавий АКТни кенг жорий қилиш орқали давлат интерактив хизматларини татбиқ қилиш масаласини кўриб чиқади.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хориждаги фуқаролар билан ишлашнинг янги тизими ишлаб чиқилади