Аввалроқ, Тошкент шаҳрида авж олиб бораётган дабдали тўйлардаги ортиқча сарф-ҳаражатларни йўқ қилиш масаласи кўтарилган эди. Бунда тўйларни чеклаш бўйича ҳуқуқий асосларни қайта кўриб чиқиш зарурати туғилгани айтилган.
Шундан келиб чиқиб, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан “Тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини янада ихчамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига халқ муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Қарор лойиҳаси 11 сентябрь куни муҳокама учун қўйилган бўлса, 26 сентябрда муҳокама қилиш жараёни якунланади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклиф ва истаклари инобатга олиниб, вилоятда ҳар қандай тўй ва маросимлар бир кунда ўтказилиши қатъий белгилаб қўйиш, Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган тўй базмларни кечки соат 22:00 да тўхтатиш лозимлиги назарда тутилган.
Бундан ташқари, шаҳар ва туманлардаги ресторан, кафе ва тўйхоналарда маросимларни ўтказиш вақтини 3 соатдан ортиб кетмаслигини назорат қилинишини таъминлаш масаласи қайд этилган.
Ҳар қандай тадбирларни бир кунда, кўпи билан 200–250 нафардан ортиқ меҳмонларни жалб этмаган ҳолда ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилиши тавсия этилган.
Манба: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда