
Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Аброр Асилбеков маст ҳолда қўшниси билан жанжаллашиб қолган.
Жанжал оқибатида Аброр Асилбеков 1974 йилда туғилган Тўхлибой Боркиновга қасддан тан жароҳати етказган. Воқеа
Боркиновнинг уйи олдида содир бўлгани маълум қилинмоқда.
Чап кўкрак соҳасига бир маротаба пичоқ билан тан жароҳати етказилган Тўхлибой Боркинов шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Туман шифохонасининг маълумотномасига кўра, Тўхлибой Боркиновнинг олган тан жароҳати — беморнинг ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.
Ушбу ҳолат юзасидан Аброр Асилбековга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи ушланган ва унга нисбатан вақтинчалик қамоқ чораси қўлланилган. Тергов ишлари давом этмоқда.
Манба: qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар