
5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Санжарбек Искандаров томонидан олиб қочилган Spark автомобилини тўхтатиш учун уни ўққа тутган эди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан ушбу шахс ушлангани хабар қилинмоқда.
Унга нисбатан бир йўла икки модда (ЖКнинг 219- ва 267-моддалари) бўйича жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинди.
Кейинчалик 1983 йилда туғилган, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи Санжарбек Искандаров қидирувга берилди.
Маълумот учун, Санжарбек Искандаров 4 сентябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Учтепа тумани ҳудудида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Акбар Асадуллаевич Бобоевга тегишли бўлган Spark русумли автомобилни олиб қочган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар