
Кеча, 14 сентябрь куни тонгги вақтда Бунёдкор кўчасининг “Оқ тулпор” тўйхонасига яқин ҳудудда ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, 21 ёшли қиз Lacetti русумли автомобилдан ҳаракатланиб, тўрт нафар шахсни уриб юборган.
Текширувлар натижасида аниқланишича, машина эгаси ҳеч қандай ҳужжатларсиз машинани бошқариб бораётган қизнинг ёнида бўлган. Афтидан унга машина бошқаришни ўргатаётган бўлган... Бу амалиёт ноқонуний эканлиги ҳеч кимни қизиқтирмаган кўринади. Хуллас, Lacetti одам уриб юборганидан сўнг Nexia автомобилига ҳам бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида тўрт нафар ёш йигитлар турли даражадаги тан жароҳатини олган бўлиб, уларнинг учтаси 25 ёшда, тўртинчи эса 20 ёшда бўлган, 25 ёшли йигитлардан бири вафот этган.
Манба: qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар