Қарши аэропортида бир дона қўл телефони хотирасида қарийб 3 минг дона беҳаё фильмларни олиб ўтишга уринган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Ҳаммамиз биламизки, порнографик мазмундаги маҳсулотларни юртимиз ҳудудига олиб кириш амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тақиқланган бўлиб, бу турдаги маҳсулотларнинг мамлакатимизга кириб келишига қарши кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан 48 та ҳолатда 5 минг 769 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар, ўйин карталари ва суратлар божхона чегаралари орқали мамлакатимизга олиб кирилишининг олди олинди.
Шунга қарамасдан, ишлаш ёки бошқа мақсадда хорижга чиққан айрим фуқаролар томонидан порнографик мазмундаги видеолавҳалар ва фотосуратларни турли мосламалар орқали юртимизга олиб киришга уриниш ҳоллари учрамоқда.
Мисол учун, Москва-Қарши йўналишидаги 606-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортига учиб келган Мирза Карамовнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган “Нuawei ale l21” маркали қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 300 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда Москва-Қарши йўналишидаги 624-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Касби тумани Майманоқ қишлоғилик Фаёз Қодировнинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда унга тегишли бўлган “HTC One X+” маркали қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган нақ 2 минг 869 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги маълум бўлди ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилди. Ҳайрон қоласан киши: бу одам чет элга ишлаш, пул топиш мақсадида борганми ё беҳаё лавҳалар йиғишга?! Шунга айтсалар керак-да, бузуқ нафс чегара билмайди, деб.
Тегишли суд идораларининг қарорларига кўра, юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган айбдор шахсларга нисбатан жарима жазолари белгиланди. Ҳуқуқбузарлик ашёлари ҳисобланган телефон аппаратлари давлат эгалигига ўтказилди ҳамда улар хотирасидаги беҳаё лавҳалар белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.
Манба: darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда