23:20 / 15.09.2017
8 151

Электрдан “янгича” фойдаланган ўзбек хонадони солиқдан озод этиладими?

Электрдан “янгича” фойдаланган ўзбек хонадони солиқдан озод этиладими?
Муқобил энергия манбааларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бугунги кунда муҳим масала бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Солиқ кодексининг 275- ва 290-моддаларига қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, уй-жойларда амалдаги энергия ресурслари тармоқларидан тўлиқ узилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган жисмоний шахсларни мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни киритиш таклиф этилмоқда.

Имтиёз муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан бошлаб 3 йил муддатга тақдим этилади. Энергия таъминоти ташкилотларининг тегишли маълумотномаси имтиёзни қўллаш учун асос ҳисобланади.

Порталга жойлаштирилган лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши ҳам мумкин.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электрдан “янгича” фойдаланган ўзбек хонадони солиқдан озод этиладими?