date

Назарбоев Ислом Каримов ҳайкалини йўқлайди

Назарбоев Ислом Каримов ҳайкалини йўқлайди
Жорий йилнинг 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой мажмуаси олдида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг сиймоси ифодаланган ҳайкал қад ростлаган эди.

Икки кундан буён Тошкент шаҳрининг кўплаб ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Оқсарой қароргоҳи ҳудудида ҳам. Шу сабабли Ислом Каримов номидаги мемориал мажмуа ташриф буюрувчилар учун хизмат кўрсатмаяпти.

Аввалроқ, 16 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги ҳамкорликнинг яққол рамзи сифатида икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган давлат раҳбарлари даражасидаги ташрифларда кўриш мумкин.

Маълумот учун, 17 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Туркманистон Республикасига ташриф буюрадилар.

Манба: qalampir.uz
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Назарбоев Ислом Каримов ҳайкалини йўқлайди