Соат 11:00ларда Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг ёнига келиб тўхтаган автомашинадан уч нафар йигит тушди. Улар ён-атрофга аланглаб, кўча кимсасиз эканлигига ишонч ҳосил қилишгач, йигитлардан бири машинани бошқариб келган шеригига юзланди, деб ёзади Kun.uz нашри.
- Саид ака, сиз шу ерда бизни кутиб турасиз. Мен Ориф билан ичкарига кираман. Агар бирор гап бўлса, хабар қиласиз. Қўлга тушиб қолсак, бир-биримизни танимаймиз.
- Майли, омадингларни берсин...
Саидни автомашина ёнида қолдирган Ёрқин (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Ориф билан уй томон йўл олишди. Иккинчи қаватга кўтарилишгач, юзларига ўзлари билан олиб келган ниқобларни кийишди. Сўнгра Ориф эшик қўнғироғини босди. Эшикни очган ёшгина болакай салом беришга ҳам улгурмади. Босқинчилар ўзларини ичкарига уришди.
Фарзандлари билан синглисиникига меҳмонга келган Д.Ҳакимова остонада пайдо бўлган ниқобли кимсаларни кўриб, эсини йўқотаёзди. У овоз чиқаришга ҳам улгурмади. Босқинчилардан бири ўғлига пичоқ тираб, ётоқхона эшигини очиб беришни сўради. У калит қаердалигини билмаслигини айтган эди, жиноятчи жаҳл билан уларни туртиб, залга олиб кирди. Ўғлига пичоқ ўқталгани эса уларга қимирламай ўтиришни буюрди. Шериги эса ётоқхона эшигини бузишга киришди. У эшикни очгач, ичкарига кириб, хонани титкилай бошлади. Бироздан кейин шошилиб чиқди ва шеригига “бўл” дея ишора қилди. Улар зумда аёл билан фарзандларининг қўлларини, бақирмасликлари учун оғизларини ҳам скотчлаб ташладилар-да, воқеа жойидан ғойиб бўлишди.
Фарзандлари ёрдамида бандиликдан халос бўлган аёл шу заҳоти синглисига қўнғироқ қилди. У ҳам вақтни ўтказмай, ички ишлар идорасига қўнғироқ қилиб, бўлиб ўтган воқеа ҳақида хабар берди... Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб, босқинчилар қўлга олинди.
Кўчада “кўз-қулоқ” бўлиб турган Саид Сардоров шериклари – ўзидан 11-12 ёш кичкина бўлган йигитларни бу жиноятдан қайтариш, тўғри йўл кўрсатиш ўрнига уларга шерик бўлгани афсусланарлидир.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан босқинчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, улардан жабрланувчига етказилган зарарни ундириш ҳам белгиланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда