16:25 / 17.09.2017
11 097

Олимлар одамнинг қаришдан тўхташи мумкин бўлган жой номини аниқлашди…

Олимлар одамнинг қаришдан тўхташи мумкин бўлган жой номини аниқлашди…
Физик олим Кип Торн яқинда ўзининг «Интерстеллар. Фан кадр ортида» номли китобини чоп этди. Китобда инсониятнинг қаришини секинлаштирувчи жой номи кўрсатиб ўтилган. Бу самодаги «қора туйнук» деб номланган обьект ҳисобланаркан. Агар одам шу қора туйнук қаршисида турса, бир зумда қариб қоларкан. Лекин ўша бир зум Ер қаричи билан ўлчанса, юзлаб йилларга тенг бўларкан. Қолаверса, «қора туйнук»ка кирган объект йўқолиб кетмаслиги ҳақида яна бир физик олим ва башоратчи Стивен Хокинг тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, қора туйнук ичкарисига кирган ҳар қандай объект ўзга дунёга киради. Демак, у йўқолиб кетмайди.

Бошқа бир олимлар гуруҳи эса «қора туйнук» ҳақида гапириш асносида таъкидлашдики, у шу қадар кучли тортишиш кучига эгаки, ҳатто бутун бошли Қуёш тизимини ютиб юбора олади. Бундан ташқари, агар шундай қора туйнукдан иккитасини ёнма-ён қўйилса, ҳар қандай ҳажмдаги объектни ёруғлик тезлигида итқитиб ташлай билади.

Олимлар ерликларга шу нарсани алоҳида айтиб ўтишмоқдаки, биз бундай ҳодисаларни ўйлаб хавотирга тушишимизга сира ҳожат йўқ экан. Чунки Қуёш тизимига яқин масофада «қора туйнук»лар йўқ.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар одамнинг қаришдан тўхташи мумкин бўлган жой номини аниқлашди…