Сўнгги пайтда кишилар кўп вақтини ўтирган ҳолда, кунини ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз ўтказишга одатланиб қолди. Бунга аввало, замонавий офис иш тартиби ҳамда иш столида ишлашнинг бир неча қулайликлари сабаб бўлаётган бўлса, технологик инқилоблар «ўтириш» жараёнини тезлаштириб юборди. Негаки, ходим эндиликда почтага чопиб чиқиши, мурожаатлар бўйича узоқ йўл юриши шарт эмас, ҳаттоки, тушликни ҳам иш жойига буюртма қилиш мумкин. Бунинг учун биргина компьютер сичқончасининг ҳаракати етарли.
Бир неча йиллар давомида таъкидлаб келинганидек, узоқ вақт ўтириб ишлаш соғлиқ учун зиён, демоқчи эмасмиз, балки у ўта хавфли жараёнга айланиб улгурди. Бир гуруҳ немис олимларининг тадқиқотлари натижаси шуни кўрсатадики, кун давомидаги ҳаракатсизлик юрак касалликлари, диабет, ўсимта дардини пайдо қилишидан ташқари, инсон ўлимига сабабчи бўлиши мумкин. Бу хулоса спорт билан шуғулланиб келган «ўтирувчи»га ҳам тегишли эканини унутмаслик лозим. Шунинг учун, замонавий қараш билан айтсак, ҳаракатсизлик ёки ўтириш - замонавий чекиш тури.
Бу ўринда кишининг соғлиғига путур етиши неча соат ўтириб ишлаганига эмас, балки танаффуслар чоғида ҳаракатланиши, қадам ташлаб, машқлар бажаришига боғлиқ. Келиб чиқиши Жанубий Америкадан бўлган 12 минг нафар 40 ёш атрофидаги эркак ва аёл қатнашган кузатувлар чоғида бу масалага янада ойдинлик киритилди. Хулоса юқоридаги назарияни исботлаб бера олди.
Нью-Йоркдаги Колумбия Университети ходими Кейт Диазнинг Circulation махсус журналига айтишича, бир суткада 10 соатга яқин ҳаракатсиз, ўриндиқда ўтириб ишлаган ходим, агар у ҳар 30 дақиқада танаффус олмаса, организмида инсулин гармонига жавоб бериш сусаяди. Халқчил қилиб айтганда, ўтирган сари қон таркиби қандга бойиб боради. Қанд касаллигини келтириб чиқараётган узоқ вақт ҳаракатсиз ўтириш ва глюкоза метаболизмининг бузилишини ҳеч қандай спорт, уйқу, тўғри овқатланиш ҳам «тўғрилаб» кета олмайди.
Мунтазам офисда ишлайдиган ходимлар бундай хавфдан қандай қутулиши мумкин? Ремшейд кардиологи, шифокор Герберт Лёлльгеннинг айтишича, маслаҳат ўша-ўша, ўзгармайди: 30 дақиқадан ошмай, танаффус қилиш ва ҳаракатланиш керак.
Масалан, офисда ҳаракатланишни кўпайтириш учун сунъий равишда принтерни битта ўрнатиш, ичимлик, совуткични бурчакка қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Иш кунида майда харидлар учун чиқиб-келиш ҳам фойдали. Айрим немис шифокорлари эса дори-дармон ўрнига беморга ҳаракатланиш зарурлиги қайд этилган йўриқнома ёзиб бериши одатий ҳолга айланиб бормоқда.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи