13:23 / 20.09.2017
8 960

Наҳотки! Аукционда “чиройли рақам” 50 миллион сўмга сотилдими?

Наҳотки! Аукционда “чиройли рақам” 50 миллион сўмга сотилдими?
Аввалроқ, автомототранспорт воситалари учун мўлжалланган давлат намунасидаги “чиройли рақам”ларни онлайн кимошди савдоси орқали олиш имконини берувчи сайт ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик, деб ёзади Qalampir нашри.

Кеча, 19 сентябрь куни “Avtoraqam.uzex.uz” сайти орқали ўтказилган автомототранспорт воситалари учун аукционда 5 та чиройли рақам сотилди.

Шу куни савдода энг қиммат рақам Z 770 ZA ни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро 50 миллион 773 минг сўмга сотиб олган. Унинг бошланғич баҳоси 7.488.750 сўм қилиб белгиланган эди.

Бундан ташқари, 19 сентябрь куни қуйидаги автомототранспорт воситалари учун чиройли рақамлар сотилган:

Z 701 ZA — 34.22.687 сўм;

Z 702 ZA — 16.475.250 сўм;

Z 990 ZA — 7.563.637 сўм;

Z 770 OA — 5.294.546 сўм.

Аввалроқ, “чиройли рақам”ларни онлайн аукционда иштирок этмасдан туриб ҳам олиш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан аукционларни ўтказишда барча чоралар, фирибгарликлар ҳисобга олинган ҳолда тизим яратилган эди.

Бундан ташқари, 14 сентябрь куни авторақамни сотиш бўйича илк битим тузилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наҳотки! Аукционда “чиройли рақам” 50 миллион сўмга сотилдими?