21:47 / 20.09.2017
39 902

Ўзбекистондан Россияга қонуний кетиш қанчага тушади?

Ўзбекистондан Россияга қонуний кетиш қанчага тушади?
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида» Битим имзоланган эди. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ушбу битим бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тавсиф қилди
Бугунги кунда Ўзбекистондан чет элга ишлаш учун расман чиқиш тартиби қандай? Россия, Корея ёхуд бошқа чет давлатларда ишлаб келишни режалаштирган меҳнат мигрантлари қаерга мурожаат қилишлари лозим?

Россияда қонуний ишлаш имконига эга бўлиш учун қанча маблағ талаб этилади? Меҳнат мигрантларини қизиқтирган шу ва бошқа саволларга Ташқи Меҳнат миграция агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Хафизов Абдуазиз Дилшодович жавоб берди. Бу ҳақда Sputnik ёзди.

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ
Меҳнат вазирлигида Россияга кетаётган меҳнат муҳожирларини кузатиш маросими ўтказилди
Абдуазиз Дилшодовичнинг сўзларига кўра, бугунги кунда чет элга ишга кетишни режалаштирган самарқандликлар вилоят ҳокимияти ёнидаги 12-қаватли бинонинг 2-қаватида жойлашган Миграция марказига мурожаат қилишлари мумкин.

Фуқаролар ўзлари билан шахсни тасдиқовчи ҳужжат олишлари шарт.

Хафизовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси масалалари Агентлиги Россия Федерацияси, Европа, Япония ҳамда Корея билан шартномалар тузган.

Россияга ишга юбориш қай тарзда амалга оширилади?

Меҳнат Миграцияси агентлиги тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан номзодлар танловини амалга оширади. Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларини Россия Таълим ва фан вазирлиги комплекс имтиҳонларни топшириш бўйича тавсия этган ўқув-услубий материалларга мувофиқ ўқитади; ишга жойлаштиришга номзодлар тиббий кўрикдан ўтишини ташкиллаштиради.

Хафизовнинг сўзларига кўра, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги иш берувчилар билан талаб этилаётган малака ва тажрибага эга бўлган номзодларни, шунингдек меҳнат шартномалари лойиҳаларини келишади; шунингдек, меҳнаткаш-мигрантларнинг ташкилий жалб этиш тартибида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига қадар етиб боришини ташкиллаштиради.

Иш ҳақи, тиббий таъминот, бахтсиз ҳодиса туфайли товон пуллари
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишга жойлаштиришга номзодларда рухсатнома (патент) олишга тўсқинлик қилувчи касалликлар мавжуд бўлиши ҳолатларининг олдини олиш мақсадида уларнинг соғлиғи ҳолати назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишга жойлаштиришга номзодларни уларнинг халқаро ёки давлатлараро қидирувда эканлиги, шунингдек чиқишига тўсқинлик қилувчи бошқа сабаблар; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия Федерацияси ҳудудида ҳам жиноят деб тан олинадиган жинояти учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлигининг мавжудлиги бўйича текширади.

Меҳнаткаш-мигрантларнинг Россия ҳудудидаги тиббий таъминоти Россия қонун ҳужжатлари ва Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади. Меҳнаткаш-мигрантларнинг даромадини солиққа тортиш Россия қонун ҳужжатларига ва Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган солиққа тортиш соҳасидаги халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Меҳнаткаш-мигрантлар Россия қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Меҳнаткаш-мигрантлар Россия қонун ҳужжатлари ва Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ ижтимоий суғурта (мажбурий тиббий суғуртадан ташқари) ва пенсия таъминоти ҳуқуқига эга.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллигига чалиниш натижасида меҳнаткаш-мигрант вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда тегишли товон пули Россия қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки иш берувчининг айби билан касб касаллигига чалиниш натижасида меҳнаткаш-мигрант вафот этган ёки соғлиғига шикаст етган тақдирда, иш берувчи меҳнаткаш-мигрантни Ўзбекистонга қайтариш ёки жасадни ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди. Меҳнаткаш-мигрант вафот этган тақдирда иш берувчи ўлим факти бўйича материалларни тақдим этган ҳолда бу ҳақда жўнатувчи ташкилотни дарҳол хабардор қилади.

Россияда қонуний меҳнат қилиш қанчага тушади?
Иш топиш, чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш хизматлари ҳақи энг кам иш ҳақининг 4 баравари, яъни қарийб 600 минг сўм миқдорида белгиланган.
Россиядаги ўзбек меҳнат мигрантлари ўз касаба уюшмаларига эга бўлишлари мумкин
Бўлғуси меҳнат мигранти, шунингдек, чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази курслари учун ҳам ҳақ тўлаши мумкин. Бу Россия, Польшага боришни истаганлар учун 600 минг, Жанубий Кореяга борадиганларга 900 минг сўм атрофида.

Мазкур курсларда меҳнат мигрантига бораётган давлат қонунлари, анъаналари тушунтирилади, мулоқот қилиш ва иш учун етарли даражада тил ўргатилади, хавфсизлик техникаси қоидалари ва меҳнат муҳофазаси талаблари ҳақида батафсил ахборот берилади. Йил бошидан бери ушбу марказда қарийб 500 киши таҳсил олди.

Айни пайтда комплекс тиббий кўрикдан ўтиш керак бўлади. Бунга 127 минг 500 сўм кетади. Агентлик доирасида сарфланадиган харажатлар — шулар. Аммо ходим, мисол учун, Россияда ишлайдиган бўлса, патент учун ҳам тўлов қилиши керак бўлади. Бундан ташқари, чипта, иш жойига етиб олиш учун йўл ҳақи, виза тартиби амал қиладиган давлат учун эса виза тўловларини амалга ошириши лозим.

Албатта, ҳаммада ҳам юқорида қайд этилган тўловлар учун етарли даражада маблағ бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли ҳам агентлик молия муассасалари ва айрим иш берувчиларнинг эътиборини мазкур муаммони ҳал қилишга қаратмоқда.

Ўзбекистон ҳамда Россиянинг қатор банклари ишга кетаётганларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, ўқитиш, йўлкира ҳамда дастлабки яшаш жойи учун қисқа муддатли кредитлар ажратиш истагини билдиришган. Бунда кредит тўлови иш жойида ойлик маошидан ушлаб қолиш орқали қопланади. Бир қатор иш берувчилар нафақат йўл ҳақини, айни пайтда патент учун кетадиган маблағларни ҳам кўтаришга тайёр. Бу маблағлар кейинчалик ходимнинг ойлик маошидан ушлаб қолинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондан Россияга қонуний кетиш қанчага тушади?