Бош Прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олтариқ туман бўлими ҳамда Миллий ҳавфсизлик хизмати туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузарларнинг қилмишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» хабар бермоқда.
Гап шундаки, фуқаро Жавлон Эргашев ноқонуний даромад олиш мақсадида фуқаро Ғаниевдан чет эл валютасини қонунга ҳилоф равишда харид қилишни режалаштириб жами 8 минг АҚШ долларини, ҳар бирини 8050 сўмдан ҳисоблаб, 64 млн 400 минг сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Тезкор ходимлар томонидан унинг автомашинаси кўздан кечирилганда эса 14700 АҚШ доллари ҳамда 16 млн 713 минг сўм борлиги аниқланди.
Жавлон Эргашев шунингдек, Олтариқ туманида яшовчи фуқаро Муҳамаджон Расуловдан ҳам 11 800 АҚШ долларини қайта сотиш мақсадида 94 млн 990 минг сўмга харид қилингани фош этилди. Тезкор тадбир якунида қонунбузарлар томонидан ноқонуний муомалага киритилган жами 14 720 АҚШ доллари ва 175 млн 613 минг сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
[media=https://youtu.be/d5SfngZ5_l4] “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...