Самарқанд ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан бир қатор тунги клуб, ресторан ва интернет-кафеларда рейд ўтказилди. Тунги рейд натижасига кўра, айрим ёшлар кечки вақтини асосан кафе-барларда чилим чекиш билан ўтказаётгани, ҳаттоки спиртли ичимлик истеъмол қилаётгани аниқланган. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» хабар бермоқда.
Вояга етмаган ёшлар тунги вақтда нафақат бундай клубларда бўлиши, балки бу муассасаларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётгани ҳам қайд этилган. Ана шундай ҳолатлар аниқланган бир қатор тунги клуб раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, ўтказилган текширувларда меҳнат қонунчилиги, санитар меъёрлар бузилгани қайд этилди.
«Le Grand» тунги клубида эса клуб раҳбарияти раққоса қизларни турли беҳаё мазмундаги қўшиқларга ярим-яланғоч ҳолда рақс тушишига йўл қўйган.
[media=https://youtu.be/Sqoya7-Kcys] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...