23:05 / 21.09.2017
6 619

49 минг сўмга “хизмат кўрсатган” қоровул қўлга олинди

49 минг сўмга “хизмат кўрсатган” қоровул қўлга олинди
Ички ишлар органи ходимлари томонидан ахлоқий бузуқчилик билан шуғулланган фуқароларга нисбатан чоралар кўрилмоқда. Бироқ айрим шахслар ўз вазифасидан фойдаланиб, тадбиркорлик мақсадида бунёд этилган меҳмонхоналардан бошқа мақсадларда фойдаланмоқда.

Сурхондарё вилояти Узун туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, шу туманнинг “Баҳористон” маҳалласида жойлашган “Темирйўл” меҳмонхонаси текширилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

“Темирйўл” меҳмонхонаси кўздан кечирилганда меҳмонхона қоровули С.Х. ва З.Х.ларга жинсий алоқа қилишлари учун меҳмонхонадан шароит яратиб берганлиги аниқланди. Қоровул “хизмат” учун 49 минг сўм пул олганлиги аниқланди.

Пуллар ашёвий далил сифатида олиниб, меҳмонхона қоровулига нисбатан ЎзР ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ва суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 49 минг сўмга “хизмат кўрсатган” қоровул қўлга олинди