13:20 / 22.09.2017
7 250

Мактаб директори фонди маблағларини ким назорат қилади?

Мактаб директори фонди маблағларини ким назорат қилади?
САВОЛ: Мактаб директори фонди учун ажратилган маблағни туман молия бўлими қисқартириши мумкинми?
Собитхон Мамажонов

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли «Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисида»ги Низомнинг 6-бандига мувофиқ, директор жамғармаси умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади.

Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори молия йили учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тасдиқланган параметрларида назарда тутилган 7 090 000 «Таълим» бўлимининг кичик бўлимлари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга бюджет харажатлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги (рўйхат рақами №2634, 2014 йил 15 декабрь) Низомнинг 61-бандига кўра, ҳудудий молия органлари харажатлар сметаси ва штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини рўйхатдан ўтказишдан олдин бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини ҳамда умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг директор жамғармаси тўғри шакллантирилганлиги текшириш лозимлиги белгиланган.

Саволга ҳуқуқшунос Фозилжон ХАТАМҚУЛОВ жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Манба: kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб директори фонди маблағларини ким назорат қилади?