23:25 / 22.09.2017
6 478

Қашқадарёда талабалар даладан қайтди, ўқитувчиларчи?

Қашқадарёда талабалар даладан қайтди, ўқитувчиларчи?
Бугун, 22 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида таълим олувчи олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий тармоқларда тарқалган “Селектор” ҳақидаги хабар асосида даладан қайтди. Бу ҳақда айрим ОТМ талабалари хабар бердилар.

Бироқ Нишон туманидаги далаларда пахта тераётган ўқитувчилар эса ҳеч қандай ҳуқуқий асос кўрмаганликлари сабабли бугун теримни тўхтатмай турибдилар.

Ҳамманинг оғзида битта гап: “Ўқитувчи, шифокор ва талабалар уйга қайтаркан”.

21 сентябрь куни Бош вазир иштирокидаги селектр мажлиси бўлиб ўтгани ва барча таълим ва тиббиёт соҳаси вакиллари даладан қайтарилиши ҳақидаги оғзаки хабарлар тарқалди.

Мавжуд маълумотларга қараганда, пахта териш машиналари ёрдамида пахта териб олинади. Бундан ташқари, вақтинча ишсиз ёшлардан ташкил топган “Фидоий ёшлар отряди” аъзоларини жалб қилган ҳолда пахтани териб олиш мумкин.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда талабалар даладан қайтди, ўқитувчиларчи?