07:20 / 23.09.2017
4 295

Декабрдан буён 800 нафардан зиёд кишига фуқаролик берилди

Декабрдан буён 800 нафардан зиёд кишига фуқаролик берилди
2016 йил декабридан ҳозирги кунга қадар Президентнинг еттита фармони билан фуқаролиги бўлмаган 835 кишига Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Бу ҳақда пайшанба куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев маълум қилди, деб ёзмоқда «Газета.uz» нашри.

Ўзбекистон фуқароси паспортини топшириш маросимлари Тошкент ва вилоятлар ҳокимлари, давлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали равишда ташкиллаштирилди.

Улуғбек Тошхўжаевнинг маълумотларига кўра, 1991 йилдан 2007 йилгача республика бўйича фақатгина 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга фуқаролик берилган. Унинг таъкидлашича, сўнгги ойларда фуқароликка қабул қилиш бўйича мурожаатлар сони ошган. Бош бошқарма фуқароликка қабул қилиш бўйича материалларни кўриб чиқишни тезлаштириш юзасидан чоралар қабул қилган.

Шу билан биргаликда, 2017 йил бошидан буён Президентнинг саккизта фармони билан Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш бўйича даъволар қондирилган. Аммо фуқароликдан чиққанлар умумий сони маълум қилинмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Декабрдан буён 800 нафардан зиёд кишига фуқаролик берилди