23:46 / 23.09.2017
7 199

Уй шароитида анор ўстирамиз

Уй шароитида анор ўстирамиз
Агар хонадонингизда қандайдир ноодатий нарса етиштирмоқчи бўлсангиз, анор экишдан бошланг.

1. Биринчи ўринда яxши, етилиб пишган анорни олингда, пўстидан ажратиб енг, сўнг данакларини қолдиринг. 1 кун давомида данакларни қуритинг.

2. Данакларни 20-22 градус ҳароратли сувга 2 кунга ивитиб қўйинг. Ҳар 12 соатда сувни алмаштириб туришни унутманг.

3. Гул учун маxсус тувакни олинг-да, тенг миқдорда қум ва торф солинг.

4. Энди эса қумни намлаб, 2 сантиметр чуқурликка данакни экинг. Тувак устини целлофан халта билан ёпиб қўйинг. Ҳар куни 1 хафта давомида халтани 5-10 дақиқага очиб шамоллатиб туринг. Анор экини учун энг қулай ой февралдир.

5. Ўсимлик керакли миқдорда ёруғлик ва сувга тўйиниши керак. Тупроқ қуриши билан унга сув қуйишни унутманг. Иложи бўлса қайнатиб совутиб, тиндирилган сувдан қуйинг.

6. Илк ниш бир хафта ўтибоқ униб чиқади. Шундан сўнггина халтани олиб ташлаб, тувакни елвизаксиз, нурли жойга жойлаштиринг. Биринчи барглар пайдо бўлганда эса уни каттароқ ва чуқурроқ тувакка кўчириб ўтказинг.

7. 9 ойдан сўнг анор гуллайди. Шундан сўнг яна 3 ой ўтиб, у мева тугишни бошлайди.

8. Анор унчалик ҳам кўп эътибор талаб қилмайди, унга алоҳида парвариш ҳам зарур эмас. Экиб кўрсангиз, афсусланмайсиз.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уй шароитида анор ўстирамиз