
Охангарон туманида, 6 сентябрь куни 1988 йилда туғилган Оғабек Тўлқинов (исм-фамилияси ўзгартирилган) оилавий келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжаллашиб хотини, 1992 йилда туғилган Раъно Улуғбековани қўл ва оёқлари билан уриб, дўппослаб унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай 7 сентябрь куни шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ маълум қилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Оғабек Тўлқиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ИИБ олиб бормоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар