
21 сентябрь куни Яккасарой туманида номаълум шахслар 177 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлашган, деб ёзади Sof.uz.
Уч нафар эркак олдиндан жиноий тил бириктириб, Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамият биноси ичкарисига кириб, у ердаги сейф ичидан 177 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўғирлашган. Қонунбузарлар, шунингдек, мазкур жамият ишчисининг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан, Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 4-қисми “а” банди (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, жуда кўп миқдорда, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар