
Аввалроқ, 22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган “Самара-Шимкент” йўналишида ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Натижада автобус ичида бўлган ўзбекистонлик 9 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ва яна 17 киши жиддий жароҳат олиб, шифохонага етказилгани маълум қилинганди.
20 сентябрь куни ушбу автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, 9 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи, Жамбил вилоятида яшовчи Леонид Еремеев айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Судда ҳайдовчи рулда ухлаб қолганини тан олгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, автобусда 50 нафар ўзбекистонлик ва 2 нафар қозоғистонлик фуқаролар бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар