25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Чон Сэ Гюн раҳбарлигидаги парламент делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Суҳбат чоғида Олий Мажлис Сенати раиси Ўзбекистонда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатига юқори баҳо берилишини ҳамда Корея Республикаси билан барча соҳаларда стратегик ҳамкорликни, шу жумладан парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга муҳим аҳамият қаратилишини қайд этди.
Икки томонлама парламентлараро алоқалар, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолати ҳамда уни янада чуқурлаштириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.
Томонлар Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Чон Сэ Гюннинг Ўзбекистонга ташрифи парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлашда ва кенгайтиришда муҳим роль ўйнашига ҳамда икки мамлакат қонун чиқаруви органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга янгича туртки беришига умид билдирдилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди