17:30 / 26.09.2017
7 816

Қибрайлик аёл уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди

Қибрайлик аёл уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди
Қибрай туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бола сотиш ҳолатининг олди олинди.

Хусусан, бир гуруҳ фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиб, Қибрай туманида яшовчи аёл ўз фарзандини бегона шахсларга 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб юрганини билдирган.

Хабарга асосан зудлик билан мазкур ҳолатнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилиб, туманда яшовчи М.Исмоилова (1990 й.т.) 2017 йилнинг июнь ойида туғилган, уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди.

Тошкент вилояти прокуратурасидан хабар беришларича, ҳозирги вақтда жиноят содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қибрайлик аёл уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди