Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасига расмий мақом берилди.
Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Facebook томонидан берилган расмий статус вазирлик вакилларининг Facebook компанияси билан бўлган учрашувда эришилган келишувга асосан берилган. Бугун, 27 сентябрдан бошлаб Президентнинг саҳифаси компания томонидан текширилиб, кўк рангдаги белги билан унга расмий статус берилганини айтган.
Ушбу статус Президент фаолиятига доир ахборотларни янада кенг жамоатчиликка тарқатишга ҳамда уни турли бошқа норасмий аккаунтлардан фарқлаб, қидирув жараёнларида айнан биринчи бўлиб расмий сахифани кўрсатишга имкон беради.
Расмий саҳифага қуйидаги линк орқали ўтишингиз мумкин бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги делегацияси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган “Кремний водийси”да бўлиб, бу ерда фаолият олиб борувчи етакчи компаниялар билан музокаралар олиб боргани ҳақида хабар берган эдик. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди