Ишдан бўшаган ходимнинг меҳнат дафтарчасини эгасидан бошқага берилиши мумкинми?
Ходим корхонадан ишдан бўшаб, ўзининг меҳнат дафтарчасини олмади ва қаергадир жўнаб кетди. Унинг укаси дафтарчани тилхат орқали унга беришларини сўради. Янги ходим - корхонанинг кадрлар бўйича инспектори дафтарчани бериб, унинг фақат паспорт маълумотларини ёзиб олиб қолди. Яна ишдан бўшаган ходимдан ишончнома ҳам талаб қилиш керак эдими? Бундай ҳолларда кейинчалик қандай йўл тутиш керак?
Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:
- Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни (ишнинг сўнгги куни) иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт (Меҳнат кодексининг 108-моддаси).
Агар ходим ишдан бўшатиш кунида ишда бўлмаса, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида хабарнома жўнатади.
Ходимнинг меҳнат дафтарчасини яшаш жойига почта орқали жўнатиш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади (Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 3.3-банди).
Фақат ходим вафот этган бўлса, меҳнат дафтарчаси унинг яқин қариндошларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширилади ёки уларнинг талабларига кўра почта орқали жўнатилади.
Шу тариқа, қонун ҳужжатларида меҳнат шартномаси бекор қилинганда меҳнат дафтарчаси фақат ходимга берилиши аниқ-равшан назарда тутилган. Меҳнат дафтарчасини ишончнома бўйича ёки ишдан бўшаган ходимнинг қариндоши паспортини тақдим этиш асосида бериш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.
Шуни эслатиш лозимки, ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун мурожаат этмаган тақдирда, уни олиш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилингандан кейин, уни корхонада сақлаш керак.
Манба: Даракчи “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди