21:30 / 28.09.2017
8 285

Санкт-Петербургда 18 ёшли ўзбекистонлик қизнинг жасади топилди

Санкт-Петербургда 18 ёшли ўзбекистонлик қизнинг жасади топилди
Кеча, 27 сентябрь куни кечки пайт Санкт-Петербургнинг Мебельной кўчасида 18 ёшли қизнинг жасади топилди. Марҳуманинг танасида баландликдан қулаш (сакраш) асоратлари (аломатлари) бор эканлиги аниқланган.

Шаҳарнинг Приморе тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари қизнинг ўлими юзасидан қидирув ишларини бошлаб юборганини хабар қилишди. Марҳум 18 ёшли қиз Ўзбекистон фуқароси экани айтилган.

Терговчилар қизнинг шахсини аниқлаш учун унинг телефонидаги танишларига қўнғироқ қилиб кўришган.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик қиз Ланское шоҳ кўчасидаги опасининг уйида яшаган.

Қиз норасмий равишда энага бўлиб ишлаган. Унинг ўлими юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Санкт-Петербургда 18 ёшли ўзбекистонлик қизнинг жасади топилди