Ўзбекистонда валютага доир ислоҳотлар натижасида кўпгина компаниялар фаолиятида жонланиш юзага келиб, улар турли хизматларни йўлга қўймоқда, деб ёзади Qalampir нашри.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланган 2 сентябрдаги фармонига асосан “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларус, Молдова, Озарбайжон, Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмалари алмашинуви қайта йўлга қўйилган. Бу ҳақда компаниянинг Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, халқаро пул ўтказмалари юқорида номлари келтирилган давлатлар почта муассасалари билан тузилган икки томонлама Келишувлар доирасида юридик ва жисмоний шахслардан миллий валютада қабул қилинади. Миллий валютадаги пул маблағлари пул ўтказмасини жўнатиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан эркин айирбошланадиган валютада ҳамкор давлатга юборилади.
Бундан ташқари, МДҲ давлатларидан кириб келувчи халқаро пул ўтказмалари ҳам мижозларга пул ўтказмаси келиб тушган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўлаб берилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди