21:05 / 29.09.2017
8 199

Олой бозори яқинидаги Captiva иштирокидаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди

Олой бозори яқинидаги Captiva иштирокидаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди
27 сентябрь куни тахминан соат 18:20 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган “Uzbek Invest” биноси қаршисида ЙТҲ содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати берган хабарда, 29 ёшли Captiva русумли автомашина ҳайдовчиси йўлда кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Натижада 26 ёшли йигит ҳодиса жойида вафот этгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмига асосан, транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлиши аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олой бозори яқинидаги Captiva иштирокидаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди