14:31 / 30.09.2017
7 836

Хоразмда валютафурушлар қўлга тушди (видео)

Хоразмда валютафурушлар қўлга тушди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони давлатимизнинг молия-иқтисодиёт бозорида жисмоний ва юридик шахсларга эркин валюта айрибошлаш имконини берди. Бугунги кунда бозорлар, аэропорт ва темир йўл вокзалларида банк муассасаларининг шаҳобчаларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари хорижий валюталарни айрибошлашлари учун иш тартиби жорий этилган. Афсуски, мана шундай имкониятларга қарамасдан белгиланган қонун-қоидаларни айрим шахслар томонидан бузилиш холатлари ҳамон учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари, Хоразм вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Бош прокуратура хузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Қўшкўпир туманида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Рўзметов Даврон Дошқинович ҳар бир АҚШ долларини 8,200 сўмдан, жами 6,100 АҚШ долларини 50 млн. 020 минг сўмга ноқонуний тарзда сотаётган вақтда кўлга олинди.

Бундан ташқари, Даврон Рўзметовнинг ёнида 2,323 АҚШ доллари ва 5,000 Россия рубли борлиги аниқланиб, умумий миқдорда 8,423 АҚШ доллари ва 5,000 Россия рубли далилий-ашё сифатида олиб қўйилди.

Яна бир холат. Шовот туманида истиқомат қилувчи Нуржонов Сафарбой Душамович ҳар бир АҚШ долларини 8070 сўмдан, жами 5800 АҚШ долларини 46 млн 806 минг сўмга сотиб олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.
Тадбир жараёнида Сафарбой Нуржоновга тегишли 850 АҚШ доллари, 56000 Қозоқистон тенгеси, 1,500 Россия рубли ва 53 минг Ўзбекистон сўми далилий-ашё сифатида олиб қўйилди.

O`zbekiston 24.uz нинг маълум қилишича, ушбу холатлар бўйича, Бош прокуратура хузуридаги департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Рўзметова Даврон Дошқинович ва Нуржонов Сафарбой Душамовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилди.
[media=https://youtu.be/6pmDCzg5cMs]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда валютафурушлар қўлга тушди (видео)