Бир оиланинг гулдек фарзандининг умрига зомин бўлиш қанчалик катта гуноҳ экани ҳаммамизга аёндир. Бундан ташқари, унинг ортидан онаси, турмуш ўртоғи ва икки нафар мурғак фарзандлари бўзлаб қолишини кўриш бунданда оғир.
2016 йил 9 декабрь куни соат 20:10да Шайҳонтоҳур тумани ИИБга бир гуруҳ шахслар ўртасида низо сабаб қон тўкилиши юз бергани ҳақида хабар берилган.
Абдулла Абдусаматовга пичоқ ёрдамида оғир тан жароҳати етказилган ҳамда у 10 декабрь куни жарроҳлик операциясидан сўнг вафот этган. Унинг ўлимига кўп миқдорда қон йўқотиши ва ўткир тиғли жароҳатлар сабаб бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди бир гуруҳ шахсларга нисбатан ҳукм чиқарди. Сардор Қаюмжонов (7 йил), Ойбек Абзалов (7 йил), Шоҳруҳ Улашев (6 йил), Аброр Норметов, Жасур Маннопов, Муҳриддин Юсупов, Саъдулла Абдуллаев, Шерзод Умаржонов, Отабек Ҳусаиновларга (4 йил 4 ой 11 кун) нисбатан жазо тайинланди.
Абдулла Абдусаматовнинг учунчи фарзанди унинг ўлимидан сўнг туғилди. Содир этилган қотиллик Абдулланинг оиласига оғир синовларни дучор қилгани рост. Аёли ва икки нафар фарзанди боқувчисини йўқотди, унинг учинчи фарзанди отасини кўрмаган ҳатто...
[media=https://youtu.be/q_xFPTstOk0]
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди