Ўзбекистоннинг 16 олий ўқув юртида сиртқи ва кечки бўлимлар очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табригида айтилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунда замон талаби ва халқ хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, таълим тизимида улкан ислоҳотларни амалга оширишга киришилди, деб ёзади Sof.uz нашри.
"Жумладан, умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик тизимга ўтиш, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш, 5 та янги олий таълим муассасаси ва филиаллар ташкил этиш, 16 та университет ва институтда 12 та йўналиш бўйича кечки ва сиртқи бўлимлар очиш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, нодавлат таълим хизмати кўрсатиш, педагог кадрлар ва халқ таълими ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича тадбиқ этилаётган, узоқни кўзлаган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини сиз, ҳурматли устоз ва мураббийлар албатта ҳаммадан кўра яхши тушунасиз", — дейилади президент табригида.
Бундан ташқари, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, "Астрономия ва аэронавтика" боғи ташкил этилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатларининг нуфузли Вебстер университетининг филиали очилиши ҳам илм-фан ва таълим соҳасида илғор хорижий тажриба ва инновацияларни жорий этиш йўлида муҳим қадам бўлади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон президенти бугунги кундаги мураккаб ва муҳим масалалар ҳамда уларнинг ечими борасида ҳам тўхталиб ўтди.
"Уларнинг ечими айнан таълим-тарбия билан, ёшларнинг дунёқарашини замонавий билим, юксак маънавият ва маърифат асосида шакллантириш билан боғлиқ эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз. Жумладан, бутун инсониятни ташвишга солаётган терроризм ва экстремизм каби бало-қазоларни бартараф этишда фақат уларнинг оқибатларига қарши курашиш билан чекланмасдан, биринчи навбатда бу таҳдидларни келтириб чиқараётган сабабларга қарши курашиш, ёшларни эзгу инсоний идеаллар руҳида камол топтириш энг асосий вазифага айланмоқда", — таъкидлади Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди