29 сентябрь куни соат 19:20 ларда Юнусобод туманида жойлашган Тошкент ирригация ва мелиорация институти ётоқхонаси қаршисида ЙТҲ содир бўлди.
1988 йилда туғилган ҳайдовчи йигит Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, икки нафар пиёдани уриб юборган. Қаттиқ зарб натижасида улар қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомашинага урилганлар. ЙТҲ оқибатида 22 ва 30 ёшли аёллар Тошкент тиббиёт академиясида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди