Шу йилнинг 27 сентябрида Истанбулдан учиб келганидан сўнг ҳибсга олинган ва 1 октябр куни ҳибсдан озод қилинган ёзувчи Нурулло Отахонов (тахаллуси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон) ижтимоий тармоқ орқали халққа мурожаат қилди.
"Мен Ватанимга Оллоҳга таваккал қилган ҳолда, кейинги замонларда мамлакатимда юз бераётган ижобий ишлардан руҳланиб, Президент сўзлари ва ҳаракатларига ишониб қайтдим.
Афсус, ота юртимга босган илк қадамларимданоқ мени давлатимдан аразлатиб қўймоқчи бўлишди. Аммо, Оллоҳга шукр, сал нарсага аразлаб қоладиган ёшда эмасман.
Чунки жамиятда ҳақ ва адолатни қарор топтириш, халқимиз кўзи ўнгида давлатимиз шаънини ва обрўйини юксалтириш йўлида янги иқтидор олиб бораётган эзгу ишларга қўлимдан келганича ҳисса қўшиш ниятида қатъий ва собитман", дейди у.
Ёзувчининг эътироф этишича, Оллоҳнинг ҳикмати билан бошига озгина синов тушди ва бу синов баҳона олам Ўзбекистондаги икки буюк ўзгаришни кўрди:
1. Халқ чорак асрлик ғафлатдан аста-секин уйғона бошлабди!
2. Давлат халқнинг додига қулоқ сола бошлабди!
"Бу икки янгилик ҳаммамизга муборак бўлсин", дейди у.
Ёзувчи уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдиради.
"Шу беш кун давомида кеча-кундуз тинмасдан мени қўлладингиз, ҳаққимга дуолар қилдингиз, тақдиримга қайғурдингиз. Сизларни заҳматга қўйдим. Мен сизлардан мингдан-минг розиман. Сизлар ҳам мендан рози бўлинглар. Миннатларингиз бутун оиламнинг боши устида. Юксак ишончларингизни оқлаш, хизматларингизни қилиш умрим охиригача бўйнимиздаги бурчдир" дейди Нурулло Отахонов.
Манба: Sof.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади