12:03 / 04.10.2017
6 828

Самарқанд–Истанбул йўналишидаги парвоз куни аниқ бўлди

Самарқанд–Истанбул йўналишидаги парвоз куни аниқ бўлди
Аввалроқ, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси авиация ташкилотлари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Маслаҳатлашувлар якунига кўра 2017/2018 йилларда қишки даврда ҳар бир ташувчи томонидан ҳафтада бир марта, ёзги мавсумда ҳафтасига 2 мартадан Самарқанд ва Истанбул ўртасида доимий рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этувчи мажлис баёни имзоланган эди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпанияси Самарқанд–Истанбул–Самарқанд йўналишида парвозларни 30 октябрдан бошлаб амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти хабар берди.

Учиш вақтлари қуйидагича қилиб белгиланган:

HY 275 Самарқанд–Истанбул: Самарқанддан учиш 20:00 да, Истанбулга қўниш 23:00 да;

HY 276 Истанбул–Самарқанд: Истанбулдан учиш 00:30 да (+1), Самарқандга қўниш 06:45 да.

*Ҳар икки томоннинг маҳаллий вақтлари кўрсатилган.

Чипталарни онлайн ёки жойида харид қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд–Истанбул йўналишидаги парвоз куни аниқ бўлди