19:51 / 04.10.2017
5 055

Сергелида ёлғон хабар орқали ўзганинг маблағига эга чиқишни мақсад қилган “шоввозлар”нинг режаси ўтмади (видео)

Сергелида ёлғон хабар орқали ўзганинг маблағига эга чиқишни мақсад қилган “шоввозлар”нинг режаси ўтмади (видео)
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан худудда турли кўринишдаги жиноятчиликнинг олдини олиш ва содир этилган жиноятларни иссиқ изида фош этиш мақсадида туну-кун хизмат олиб борилаяпти. Айрим шаҳслар жиноят хақида ёлғон хабар бериб, ички ишлар ходимларини содир этилмаган жиноятни фош этилиши учун барча куч ва воситаларни, вақтларини беҳудага сарфлашларига олиб келмоқда, деб ёзади «Ўзбекистон 24».

Ана шундай ҳолатлардан бири Сергели туманида содир бўлди. Оташев Достон ва Латипов Жобирлар Сергели туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб ўз аризасида уларга нисбатан босқинчилик жинояти содир этиб, почта сифатида Бердиев Азаматдан олган 10 400 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни номалум шаҳслар олиб кетганлиги ҳақида хабар беришади. Холат юзасидан зудлик билан барча шаҳсий таркиб ушбу жиноятни содир этган номалум шаҳсларни ушлашга жалб этилади.

Дастлабки суриштирув ишлари давомида жабрланувчи Оташев Достон ва Латипов Жобирларнинг кўрсатмалари бир-бирига тўғри келмаётгани ходимларда шубҳа уйғотади. Суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, ушбу икки шаҳс бировнинг пулларига эга чиқиш мақсадида ушбу жиноят хақида ёлғон хабар берган ва атрофдагиларни бу жиноятга ишонтириш учун ўзларга тегишли бўлган ISUZU юк автомашинасининг ойнасини тош билан уриб синдирганлар. Далилларни ҳам сохталаштиришган.

Бу икки ёш ички ишлар ходимларига ёлгон хабар берганликлари учун қонун олдида тегишли тартибда жавоб беришади.
[media=https://youtu.be/z9Q49QVHi9g]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида ёлғон хабар орқали ўзганинг маблағига эга чиқишни мақсад қилган “шоввозлар”нинг режаси ўтмади (видео)