
2017 йилнинг 2 октябрь куни тахминан соат 16:30ларда, “Дўстлик” тадбирига жалб қилинган Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ ходимлари томонидан олиб борилган хизмат даврида, Сергели тумани, Ўзгариш махалласи, Қипчоқ кўчасидан ўтиб кетаётган фуқаро 1994 йилда туғилган Б.А.Р. тўхтатиб текширилганда, унинг ёнидан оқ целлофан пакетга солинган оғирлиги 3 килограмм 63 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда «пойтахт ИИББ»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг