date
views 6 457

1 млрд. 30 млн. сўм пулга чув туширган шахс ушланди

1 млрд. 30 млн. сўм пулга чув туширган шахс ушланди
Ҳозирги кунда Навоий шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлимида, ушбу шаҳарда жойлашган масъулияти чекланган жамият раҳбари 1974 йилда туғилган Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берганлигини Кун нашри маълум қилмоқда.

Ф.Т.нинг устидан келиб тушган аризада, у Навоий шаҳрининг 18-микрорайон ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 8 та икки хонали ва 4 та бир хонали уйларни олиб беришини ваъда қилиб, фуқаролардан 1 млрд. 30 млн. 400 минг сўм пулни олиб, қочиб юргани кўрсатилган.

Фирибгар раҳбар ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 млрд. 30 млн. сўм пулга чув туширган шахс ушланди