22:20 / 09.10.2017
6 729

Тошкентда 30 га яқин янги метро станциялари қурилади

Тошкентда 30 га яқин янги метро станциялари қурилади
Ижтимоий тармоқларда чоп этилган режаларга кўра, Тошкентда «Қўйлиқ», «Тузель», «Бахт Кўли» номли метро станциялари қурилиши режалаштирилган, деб хабар берди «Kommersant.uz».

Ушбу станциялар қурилиши ҳақида аввал хабар берилмаган эди. Мисол учун, йўналишлардан истиқболлиси «Ўзбекистон» йўлидан пойтахтнинг «Қўйлиқ» бозоригача бўладиган йўналиш. Бу ерда 5 та янги станция пайдо бўлади, шулардан учтаси номланиб бўлинган — «Қўйлиқ», «Тузель» ва «Бахт Кўли». Қурилиш лойиҳалари энди тайёрланмоқда, деб хабар берди Тошкент метрополитенининг қурилиш департаменти.

Яна бир қизиқарли хабарлардан бири «Буюк Ипак Йўли»дан «Қорасув» тумани йўлида яна учта станция қурилишидир.

Тўққизта станциядан иборат янги линия «Ипподром» бозори, «Алгоритм—30-31», «Ўрикзор» бозоридан ўтиб, «Қорақамиш» мавзесида якунланади ва «Ўзбекистон» йўлига уланиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, бугунга келиб пойтахт метрополитени 29 та станциядан ташкил топган 3 та линиядан иборат. Уларнинг умумий узунлиги 39 километрни ташкил этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 30 га яқин янги метро станциялари қурилади