Жасур Иброҳимов иши юзасидан тергов ишлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилиб, 14 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББда ўтган брифингда ушбу иш юзасидан жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига оширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Жиноят иши бўйича 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман судида дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтган эди.
Кеча, 9 октябрь куни Жиноий ишлар бўйича Миробод туман судида Жасур Иброҳимовнинг ўлими юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб ёзади Qalampir.uz.
Суд мажлисида Суд-тиббий экспертиза Бош бюроси ходими Фарҳод Лочинов, судланувчи Ислом Тўлагановнинг отаси А.Расулов, Т.Тўхтаев ва Д.Абдуллаевлар гувоҳ сифатида эшитилди.
Жасур Иброҳимов ва Исломбек Тўлаганов ўртасидаги уруш Жасур Иброҳимов ва Дилшод Абдуллаев ўртасида бўлиб ўтган айтишувлардан оқибатида юз берган эди.
Дилшод Абдуллаевнинг синглисига Жасур Иброҳимов гап отгани, унга қисқа хабарлар ёзиб безовта қилаётгани ҳақида айтиб ўтилган эди. Ислом Тўлаганов Дилшод Абдуллаевга Жасур Иброҳимовнинг “касал” эканини айтган. “Касал” эканини айтилгани Жасурга ёқмаган ва у Ислом билан орани очиқ қилмоқчи бўлган.
Дилшод Абдуллаев синглиси деб айтилган қиз ҳақида ҳеч қандай маълумотлар айтилмаган эди. Ушбу суд мажлисида гап отилган қиз ким экани аниқ бўлди. Бу Дилшод Абдуллаевнинг ёшликдан бирга ўсган таниши Габриэла исмли қиз эди.
Дилшод Абдуллаев Габриэлага Жасур Иброҳимов гап отганини ўзи кўрмаган, бироқ бу ҳақда ким хабар берганини айтмади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди