21:00 / 10.10.2017
5 104

Владимирда қўлга олинган ҳайдовчи: “Автобус йўловчиларининг кўпчилиги сархуш эди...”

Владимирда қўлга олинган ҳайдовчи: “Автобус йўловчиларининг кўпчилиги сархуш эди...”
Москванинг Мешан суди 6 октябрь куни Владимир вилоятидаги Покров станциясида поезд билан тўқнашиб кетган автобус ҳайдовчисини қўлга олди. Йирик ЙТҲ натижасида 17 киши вафот этган эди.

ТАСС хабарига кўра, Москванинг Мешчанск суди терговчининг Нургали Сармановни қамоққа олиш ҳақидаги талабини қониқтирган.

Суд Нургали Сармановни 6 декабрга қадар назорат остида ушлаб туришга қарор чиқарган.

Ҳайдовчининг судга гувоҳлик беришича, йўловчилар поезд билан тўқнашгунга қадар қўллари билан темир йўл устида ўчиб қолган автобусни жойидан силжитмоқчи бўлишган.

Шлагбаум ёпилгач, ҳайдовчилар йўловчиларни автобусни тарк этишга чақира бошлашган. Бироқ уларнинг кўпчилиги уйқуда ва алкоголь таъсирида бўлганлиги туфайли бу хатти-ҳаракат тезда амалга ошмагани ҳайдовчи томонидан таъкидланмоқда.

Бундан ташқари, воқеа жойидан қочган, сўнг қўлга олинган ҳайдовчи Нургали Сарманов автобус йўлга чиқишдан олдин соз бўлганини қўшимча қилиб ўтди.

Маълумот учун, 6 октябрь куни Москва вақти билан соат 03:39да Россия Федерацияси, Владимир вилоятининг Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлгани ҳамда ЙТҲ натижасида 15 нафар (расмий хабар) Ўзбекистон фуқаролари вафот этганлиги аниқланган эди.

Жабрланганларнинг ҳар бирига “Россия темир йўллари” ОАЖ ҳисобидан 5 минг рублдан товон пули тўланган.

8 октябрь куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида жабрланганлар ҳамда вафот этганларнинг жасадини Термиз, Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларига етказиш ишлари амалга оширилди. Сирдарё ва Самарқанд вилоятидан бўлган жабрланувчилар Ўзбекистон Республикаси ФВВ автомобиль транспортларида Тошкент шаҳридан ўз уйларига олиб борилди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Владимирда қўлга олинган ҳайдовчи: “Автобус йўловчиларининг кўпчилиги сархуш эди...”